
"Бавария"нинг муҳим футболчиси сафдан чиқди
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер якка тартибдаги машғулотларни тўхтатишга мажбур бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Бунга 38 ёшли дарвозабоннинг мушак жароҳати сабаб бўлган. Посбон машғулот жараёнларидан бирида шикастланди.
Бундеслиганинг жорий мавсумида Нойер 20 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ўтказиб юборди. 11 та учрашувда эса Мануэль дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди.
Машҳур дарвозабон 2011 йилнинг ёзидан бери Мюнхен жамоасида тўп тепиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2026 йил июнь ойи охирида тугайди. Унинг трансфер қиймати тўрт миллион еврога баҳоланмоқда.
Комментарии