"Бавария"нинг таклифи рад этилди

"Манчестер Сити" клуби "Бавария"нинг Лерой Сане борасида юборган таклифини рад этди.

Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра, немис гранди 24 ёшли футболчи учун 40 млн евро таклиф қилган, аммо “шаҳарликлар”ни ушбу таклиф қониқтирмаган. “Сити” ўз футболчисини қимматроққа сотмоқчи.

Таъкидлаш керакки, Сане жорий мавсумни деярли тўлиқ даволаниш билан ўтказди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!