Бахтиёр Ашурматов собиқ шогирдини "Турон"га олиб келади

"Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Қувондиқ Рўзиев фаолиятини "Турон"да давом эттиришга яқин турибди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, футболчи ва клуб ўртасида музокаралар якуний босқичда. "Тулпорлар" тез орада ушбу трансферни эълон қилади. Рўзиевнинг трансферини бош мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг шахсан ўзи хоҳламоқда.

Маълумот учун, Рўзиев ва Ашурматов аввал ҳам бирга ишлаган. Якунланган мавсумда футболчи "шунқорлар" таркибида 29 та ўйинда майдонга тушиб, битта голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!