“Байер” “қарғалар”ни “чўқиб” кетди
Англиянинг “Ньюкасл Юнайтед” клуби мавсум олдидан Германиянинг “Байер” жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ньюкасл шаҳридаги учрашув меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.
“Ньюкасл Юнайтед” – “Байер” 1:2
Голлар:
0:1 — Маза, 2-дақиқа
1:1 — Тшау, 44-дақиқа
1:2 — Бонифасе, 82-дақиқа
“Байер” ярим ҳимоячиси Иброҳим Маза учрашувнинг иккинчи дақиқасида ҳисобни очди. 44-дақиқада “Ньюкасл” ҳимоячиси Малик Тшау жавоб голини киритди. Германия жамоаси ҳужумчиси Виктор Бонифасе ғалаба голини 82-дақиқада урди.
“Ньюкасл” 2025/2026 йилги мавсумни Англия Премьер-лигасида 38 та ўйинда 49 очко билан 12-ўринда якунлади.
Ўтган мавсумда Германия чемпионатида “Байер” 34 та ўйинда 59 очко жамғариб, олтинчи ўринни эгаллади.

Фикрлар