Байрам “Янги Нафас” билан бошланади

Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик байрами мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Янги Нафас” оммавий югуриши мусобақаси билан нишонланади.

3-сентябр куни мамлакатимизнинг 16 та шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятларда турли ёшдаги ҳаваскор ва профессионал спортчилар ҳамда соғлом турмуш тарзи ихлосмандлари мамлакатимизнинг азиз байрами муносабати билан ташкил етиладиган кенг кўламли спорт ҳаракатига қўшилишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида пресс-анжуман ўтказилган бўлиб, унда келгуси оммавий югуриш мусобақасига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди. Тадбирда Федерациянинг бош котиби Камолиддин Рўзимуҳамедов, таҳкилий қўмита ва ОAВ вакиллари иштирок етди.

Мустақилликнинг 32 йиллиги Тошкент, Нурафшон , Гулистон, Aндижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Термиз, Қарши, Ғузор, Хива ва Нукусда “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси билан нишонланади. Пойтахтда югурувчиларга 3 ва 10 километрга тенг бўлган икки хил масофа, бошқа шаҳарларда эса 3 километрлик битта масофа тақдим етилади.

“Янги Нафас” югуриш мусобақасининг расмий шиори – “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” мамлакатимизнинг 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ҳар бир фуқаросини бирлаштирган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини нишонлаш жараёнидаги кайфият ва умумий муҳитни янада аниқроқ акс еттиради.

Таъкидлаш жоизки, анъанавий тарзда муҳим давлат саналари ва халқаро спорт тадбирларига бағишлаб ташкил етилаётган “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2023-йилларда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш консепцияси” тўғрисидаги қарори доирасида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш ҳамда аҳолини фаол турмуш тарзига жалб етиш мақсадида қабул қилинган кенг кўламли давлат дастурининг ижросига яққол мисол бўла олади. Мақсадли давлат дастури аҳолини босқичма-босқич фаоллаштириб, ҳамма даражаларда саломатликни мустаҳкамлаш ва ҳаёт сифатини ошириш масалаларига еътиборни қаратди.

“Янги Нафас” ижтимоий лойиҳасини ҳаётга тадбиқ етишнинг уч йили давомида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ва “Ўзбекнефтгаз” аксиядорлик жамияти билан ҳамкорликда 700 минг нафардан ортиқ одам оммавий югуриш мусобақасига қўшилиб, спорт тадбирларида фаол иштирок етишда давом етмоқдалар. “Янги Нафас” лойиҳаси “Саве Aрал”, “Мен Ғолиб”, “Ватан Қалқони” оммавий югуриш мусобақалари билан ҳамкорликда ёш авлодда ҳам, катталарда ҳам енгил атлетикага қизиқишни янги босқичга кўтарди.

Оммавий спортни ривожлантириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб етиш Янги Ўзбекистон барпо етаётган ижтимоий сиёсатининг ажралмас қисми ҳисобланади.

“Янги Нафас”, шунингдек, югуриш ихлосмандлари учун халқаро майдончага айланиб бормоқда. Тадбир Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ва мусобақаларда фаол иштирок етиб келаётган хорижлик фуқаролардан ташқари, Марказий Осиё мамлакатларидан келадиган мусобақа қатнашчиларини ҳам бирлаштиради. Сентябр ойида Тошкентга Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон спорт клублари вакиллари ушбу байрамда иштирок етиш учун ташриф буюрадилар.

Мустақиллик байрами муносабати билан Тошкент шаҳрида ўтказиладиган навбатдаги “Янги Нафас” югуриш мусобақасида 31-августгача Итиcкет.уз сайтида рўйхатдан ўтиш орқали иштирок етиш мумкин. Фуқаролигидан қатъи назар, барча югуриш ихлосмандлари мазкур югуриш мусобақасига қўшилишлари мумкин.

Aҳолининг барча қатламлари спорт мусобақаларида иштирок етишлари учун кенг имконият яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятларда мусобақа учун рўйхатдан ўтиш ва қатнашиш бепул! Енгил атлетика федерацияси ташаббуси билан ҳар бир ҳудудда “Ягона ижтимоий ҳимоя рейестри”, “темир” дафтар, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарларига киритилган фуқароларнинг иштирок етиши учун квоталар ажратилган. Югуриш мусобақалари ва марафонларнинг доимий иштирокчилари орасида ногиронлиги бор фуқаролар ҳам мавжуд.

3 км масофада 9 ёш ва ундан катта ёшдагилар учун спорт мусобақаларида иштирок етишга рухсат етилади. 10 км масофада истирок етиш ёши 14 ёш ва ундан катта. Барча шаҳарларда соат 6:30 да ягона старт берилади.

Тошкент шаҳрида иштирок етиш нархи:

  • 3 км масофа учун – 99 000 сўм ;
  • 10 км масофа учун – 149 000 сўм .

Иштирокчи тўплами қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Футболка
  • Кепка
  • Иштирокчининг старт рақами
  • Рақамни илиш учун тўғноғичлар

Иштирокчи тўпламларини бериш Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерацияси томонидан 1-2 сентябрь кунлари соат 10:00 дан 19:00 га қадар қуйидаги манзилда амалга оширилади: И.Каримов кўчаси, 98-уй, мўлжал – “Пахтакор” стадиони.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!