Беҳрузбек Усмонов – жаҳон чемпионати совриндори
Javohir Malikov
Гуаякил шаҳрида жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди
Эквадорнинг Гуаякил шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та бронза медалига эга чиқди. Мазкур медални -73 кг вазн тоифасида курашган Беҳрузбек Усмонов келтирди.
Бронза медал:
-73 кг: Беҳрузбек Усмонов
Ортда қолган 2 кунлик баҳслардан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 4 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида кучли учликда кетмоқда. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.

Изоҳлар (0)