Асосий мазмунга ўтиш
Бокс

Бектемир Мелиқўзиев рақибини муддатдан аввал "ер тишлатди"

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Айни пайтда Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтмоқда.

Айни пайтда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, ҳозиргина ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев ва ганалик Сена Агбеко тўқнашуви якунланди. Гарчи чарм қўлқоп устамиз жанг бошиданоқ кучли зарбалар йўллаган бўлса-да, рақиб уларга дош бера олди. Бироқ 7-раундга бориб, Агбеконинг иродаси етмади. Аниқроғи, Мелиқўзиев рақибини техник нокаутга учратиб, профессионал фаолиятидаги 17-ғалабасини қўлга киритди.

Маълумот учун, мазкур кечанинг марказий жангида Райан Гарсия ва Марио Барриос ярим ўрта вазнда WBC камари учун кураш олиб бориши белгиланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ