Бектемир Мелиқўзиевга профессионал боксда рақиб топилди
Ads
Олимпия ўйинлари ва жаҳон ҳамда Осиё чемпионати совриндори Бектемир Мелиқўзиев 13 июнь куни профессионал боксдаги биринчи жангги Калифорнияда ўтишидан хабарингиз бор.

Бектемирнинг профессионал рингдаги илк рақиби аргентиналик Мартин Фидел Риос бўлади. Улар ўртасидаги жанг 6 раунд этиб белгиланди.  

Эслатиб ўтамиз, Риос шу кунга қадар 46 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 23 тасини ўз фойдасига ҳал қилган (13 та нокаут). 19 та жангда мағлубиятга учраган (4 та нокаут) бўлса, 4 та жангда дурангга эришган.