Бекзод Расаматовнинг ишлари беш
Наманган шаҳрида ўсмирлар ва қизлар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган мусобақанинг биринчи давра баҳслари давом этмоқда.
Мазкур турнирининг биринчи даврасида ҳамюртимиз Бекзод Расаматов туркиялик Эмир Сендоган билан куч синади. Учрашувда ҳисоб 4:2 бўлиб турган бир вазиятда Эмир ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Шу тариқа Бекзод иккинчи даврага чиқиб олди.
Эслатиб ўтамиз, бир оз аввал ёш теннисчими Олимжон Набиев ҳам илк даврада ғолиб чиққан эди.
Фикрлар