Белал Муҳаммаднинг камарига яна бир даъвогар чиқиб қолди
Америкалик UFC жангчиси Хоакин Бакли бўлажак мақсадлари ҳақида гапирди.
“2025 йил - менинг йилим бўлишини ҳис қиламан. Чемпионлик камари учун етарлича ҳаракат қилдим. Кейинги йил Белал Муҳаммад ва Шавкат Раҳмонов тўқнашуви бўлиб ўтиши аниқ, агар улардан бири жароҳат олса, ўрнига октагонга чиқишга тайёрман", - дея Баклининг сўзларини келтирди "MMAJunkie" портали.
Эслатиб ўтамиз, Хоакин охирги жангида Колби Ковингтонни 3-раундда техник нокаутга учратди.
Фикрлар