Беларусь чемпионати. Шаҳзод Убайдуллаев супер гол урган баҳсда жамоаси жанговар дуранг ўйнади (видео)
Беларусь чемпионатининг 24-туридан ўрин олган "Энергетик-БГУ" ҳамда "Витебск" жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Мазкур учрашувда жамоалар 2:2 ҳисобида жанговар дурангга имзо чекди.
"Талабалар" сафида ҳаракат қилаётган легионерларимиз Бобир Абдихолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев баҳсни асосий таркибда бошлади. Дониёр Абдуманнапов эса жароҳати сабабил беллашувни ўтказиб юборди. Убайдуллаев жамоасининг илк голига муаллифлик қилди. 42-дақиқада ҳужумчи акробатик усулда гол уришга эришди.
Маълумот учун, "Энергетик-БГУ" айни дамда 28 очко билан 8-ўринда бормоқда. 6-поғонада жойлашган "Витебск" ҳисобида эса 34 очко мавжуд.
Фикрлар