Беларусь чемпионатини "ёндирган" легионеримиз кучлироқ лигага йўл олади

CHERY AUTO

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Энергетик-БГУ" клуби футболчиси Бобур Абдихолиқов жамоасини ўзгартиради. Бу ҳақда SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев хабар тарқатди.

Tecno

Манбанинг ёзишича, футболчи билан бир нечта хориж клублари қизиқиб қолган. Улар орасида, Туркия жамоалари ҳам бор. Агар ҳеч қандай муаммо юзага келмаса, тез орада Абдихолиқов янада кучлироқ биринчиликка йўл олиши мумкин.

Бобурнинг ўзи фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттиришни истамоқда. Шу боис, трансфер амалга ошиши эҳтимоли жуда юқори. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Pardayev Shavkat
24/11/2022 13:29
Бобирга омад!