Бельгия жаҳон чемпионатлари тарихида энг кеч голни урди
Юри Тилеманс Сенегалга қарши ўйинда 124:44 дақиқада пенальтидан гол уриб, жаҳон чемпионатлари тарихида энг кеч гол муаллифи бўлди.
Белгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс Жаҳон чемпионатлари тарихига кирди. У мусобақанинг 1/16 финалида Сенегалга қарши ўйинда сўнгги дақиқада урган ғалаба голи билан тарихий натижа қайд этди.
Учрашув тақдирини ҳал қилган вазият қўшимча бўлимнинг 121-дақиқасида юз берди. Ҳақам Сенегал дарвозаси томон пенальти белгилади. Қарор атрофидаги узоқ баҳслар ва видеотакрорни кўздан кечириш туфайли зарба фақат 124 дақиқада амалга оширилди. Тилеманс 11 метрлик жарима зарбасини ишонч билан аниқ йўллаб, ҳисобни 3:2 қилиб ўрнатди.
Бу гол жаҳон чемпионатлари тарихида энг кеч урилган тўп сифатида қайд этилди. Илгари ҳеч қачон мундиал ўйинларида бундай кеч вақтда гол киритилмаган. Шу тариқа, Белгия ярим ҳимоячиси жамоасини 1/8 финалга олиб чиқиш билан бирга, бутун жаҳон футболи тарихига кирадиган ўзига хос рекорд ўрнатди.
Изоҳлар (0)