Белинда Бенчич курашни давом эттиради
Швейцариялик теннисчи Белинда Бенчич Якуний WTA чемпионатидаги иштирокини ғалаба билан бошлашга муяссар бўлди.
 
Бенчич Хитойнинг Шэньчжэн шаҳрида ўтказилаётган мазкур турнирнинг гуруҳ босқичидаги биринчи ўйинини чехиялик Петра Квитовага қарши ўтказиб, якунда 6:3, 1:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
 
Энди Белинда гуруҳдаги иккинчи учрашувини голландиялик Кики Бертенсга қарши ўтказади.