“Bellator” чемпионининг UFCдаги дебют санаси маълум бўлди

Собиқ “Bellator” чемпиони Майкл Чендлернинг UFCдаги дебюти маълум бўлди.

Чендлер 23 январь куни Aбу-Дабидаги “Жанглар ороли”да ташкил қилинадиган “UFC 257” турнири доирасида Дэн Хукер билан жанг қилади.

Чендлер UFC билан 2020 йил ёзида шартнома имзолаган. Ҳозирда Хукер енгил вазн тоифаси рейтингида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. У июнь ойида Дастин Порьега имкониятни бой бериб қўйганди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)