"Bellator" жангчиси ҳакамга ҳужум қилди

AҚШлик Маркус Сурин “Bellator”232 турнирида ҳамюрти Девин Пауэллга ютқазгандан кейин реферига ҳужум қилди.

Иккинчи раунд охирида Пауелл бўғиш усулини қўллайди. Сурин ҳушини йўқотади. Aммо Пауелл уни қўйиб юборганидан сўнг, Сурин ўзига келиб, ҳакамга ҳужум қилди ва уни оёғидан ушлади, аммо бир неча сониядан сўнг у қўйиб юборди. Кўринишидан, жангчи нима қилаётганини тушунмаган.

Суриннинг фаолиятида 6 та ғалаба ва 2 та мағлубият бор. 31 ёшли Пауеллда эса 10 та ғалаба ва 4 та мағлубият мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!