"Bellator"даги илк ўзбекнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Хабарингиз бор, бир неча кун аввал “Bellator”да ўз жангларини ўтказадиган юртдошимиз Зарруҳ Адашев, ушбу промоушен ташкил қилган жанг кечасида океан орти вакили Тевин Дайсни техник нокаутга учратган эди.

Маълумки, юртдошимиз “Bellator”да эркин агент сифатида фаолият юритади. Яъни у бошқа турнирларда ҳам иштирок этиши мумкин. Шунинг учун, у навбатдаги жангини “Combat at the Garden” турнирида навбатдаги жангини ўтказади.

Бу промоушен кикбоксинг бўйича турнирларни ташкил этади. 6 декабрь куни Зарруҳ ўзи эгалик қилиб турган 61.235 кг қадар бўлган вазн тоифасидаги ISKA (International sport kickboxing association) чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Ҳамюртимиз мазкур турнирнинг марказий жангида мезбон Девисга қарши жанг олиб боради.

Маълумот учун, ушбу жанг АҚШда машҳур “Madison Square Garden” аренасида бўлиб ўтади.

73472751_491914738200738_1286412528435331072_n

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!