Беллингем Англияга қайтади

  • 23 октябрь, 21:52
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал”нинг машҳур юлдузи Жуд Беллингемнинг туғишган укаси Жобда яна жамоасини ўзгартириш истаги туғилди. Маълумки, 20 ёшли футболчи ёзги трансферлар ойнаси даврида “Сандерленд”дан Германия чемпионатига кўчиб ўтган эди.

Tecno

Илгари Жуд Беллингемни ўз сафига қўшиб олиб, унинг “Реал”га трансферидан мўмай даромад ишлаган “Боруссия Дортмунд” клуби Жоб билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйди.

Акасидан фарқли равишда Жоб асосий таркибга кира олмаяпти. Янги жамоасида мавсум бошидан бери атиги икки марта бошланғич таркибда майдонга тушган футболчи ўйин амалиёти етишмаётганидан нолияпти.

Шу боис, Жоб Беллингем Англияга қайтиб кетмоқчи. Премьер-лиганинг уч клуби – “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенхэм” ва “Кристал Пэлас” иқтидорли ярим ҳимоясини қишки трансферлар ойнаси даврида ижарага олишга тайёрлигини айтилмоқда.

Бу ҳақда  Transfer News Live ва Football Insider каби нуфузли манбалар маълумот тарқатди. Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали экспертлари Жоб Беллингемни 30 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!