Беллингем елкасидаги оғриқ ва қачон операция қилдириши ҳақида батафсил гапирди

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг елкасида операция ўтказади. Ушбу муаммо футболчида 2023 йил ноябридан бери мавжуд.

Tecno

Беллингем ҳолат юзасидан қуйидагича фикр билдирди:

"Ҳаммаси яхши, ҳозир оғриқ унчалик кучли эмас. Финалдан сўнг яқин кунларда операция белгиланган. Бу қарордан хурсандман.

Бу ҳолат анча вақтдан бери давом этяпти. Мен махсус корсет тақиб юрдим, лекин эндиликда сабрим тугади.

Шифокорлар ва тиббиёт ходимлари жуда яхши ишлашди, лекин мен бу ноқулайликдан халос бўлишга тайёрман" - дея айтиб ўтди англиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!