Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Беллингем «Реал» билан янги шартнома имзолади

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Жуд Беллингем «Реал Мадрид» билан маоши оширилган янги шартнома имзолаб, камида 2031 йил ёзигача жамоада қолади.

«Реал»нинг юлдузли ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем мадридликлар билан янги шартнома имзолади.

AS нашри маълумотларига кўра, 23 ёшли англиялик футболчи «қироллик клуби» билан яхшиланган шартлар асосида янги келишувга эришган. Томонлар ўртасидаги шартнома 2031 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Қайд этилишича, ярим ҳимоячи билан шартномани узайтириш ташаббуси жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньюдан чиққан. Беллингем 2023 йилдан буён Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жуд Беллингем жорий мавсумда Испания чемпионатида 12 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у икки марта сариқ карточка олди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ