Беллингем «Реал» билан янги шартнома имзолаш арафасида!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Мадриднинг «Реал» клуби билан янги, узоқ муддатли шартнома имзолаш арафасида турибди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали инсайдер Николо Скира хабар берди.

Журналист маълумотига кўра, ёш юлдуз «қироллик клуби» билан ҳамкорликни узайтириш бўйича келишувга деярли эришган. Янги шартнома 2032 йилгача мўлжалланган бўлади.

23 ёшли Беллингем 2023 йил ёзидан бери Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳозирги амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охирида ниҳоясига етади.

Жорий мавсум Ла Лига доирасида Беллингем олти ўйинда майдонга тушди. Ярим ҳимоячи учта гол урди ва икки бор голли пас берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!