Беллингем "Реал"га иккита шарт қўйди
Унга соврин ва пул керак
«Реал» ярим ҳимоячи Жуд Беллингем билан шартномани узайтириш бўйича иш олиб бормоқда. Бу ҳақда OK Diario нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, англиялик футболчи Мадрид клуби билан янги битим имзолаш учун икки асосий шарт қўйган. Биринчиси — маош масаласи. Беллингем ўзини Винисиус Жуниор билан бир даражада кўришни истамоқда ва йилига тахминан 22 миллион евро иш ҳақи талаб қилмоқда. Клуб раҳбарияти ушбу молиявий талабни қондиришга тайёр экани айтилмоқда.
Иккинчи шарт эса спорт лойиҳасига боғлиқ. Жуд ҳар мавсум совринлар учун кураша оладиган рақобатбардош жамоада ўйнашни хоҳламоқда. Унинг фикрича, «Реал» сўнгги икки мавсумда бирорта ҳам соврин ютолмаётгани жиддий сигнал бўлиб, клуб ҳар йили кубоклар учун реал даъвогар бўлиши керак.
Изоҳлар (0)