Беллингем: "Реал Мадрид"дек севимли бирорта ҳам клуб йўқ"

TIGGO 2 PRO

"Реал Мадрид" ва Англия терма жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси ҳисобланган Жуд Беллингем Испания кубоги доирасидаги "Реал Сосьедад"га қарши жавоб беллашувидан жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди. 
 
"Мен учун "Реал Мадрид"дек севимли бирорта ҳам клуб йўқ. Улар билан шу ерда, бир жамоада ўфнаётганимдан ва бу оқ либосда ғалабаларга қўшилаётганимдан хурсандман. Умид қиламанки, кейинги 10-15 йилим фақат шу ерда ўтади" - дея таъриф бериб ўтди "қиролик клуби" футболчиси. 
 
Маълумот ўрнида, 21 ёшли хавбек жорий мавсум "қаймоқранглилар" сафида 39 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!