Беллингем “Реал”га норозилик билдира бошлади
Ўтган мавсум “Реал”нинг ҳақиқий етакчиси бўлган ва жамоанинг Испания чемпионати ҳамда Европа Чемпионлар лигасидаги ғалабаларига катта ҳисса қўшган Жуд Беллингем мураккаб даврни бошдан ўтказмоқда.
Жамоага Килиан Мбаппе келиши билан бош мураббий Карло Анчелотти англиялик футболчини бошқа позицияга ўтказган эди.
Бу ҳолат Беллингемнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Ҳужумкор ўйин кўрсатишга кўниккан футболчи энди кўпроқ ҳимояланишига тўғри келяпти. Ўз навбатида, Мбаппенинг ўйинлар давомида ортга қайтмаётгани Жуд Беллингемга ортиқча юклама бўлмоқда.
Marca нашрининг маълум қилишича, Беллингам майдон марказида ўйнаб, ўзининг энг яхши сифатларини намойиш қила олмаётганидан асабийлашмоқда. Жуд ўтган мавсумда рақиб дарвозасига яқин ҳудудларда ўйнаб, юқори самарадорлик қайд этган эди.
Фикрлар