Беллингем "Реал"га ёрдам бермайди

Трент Александр-Арнольднинг "Ливерпуль"дан "Реал"га ўтиши эҳтимоли трансфер бозорида энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Англиялик футболчини Ла Лига гранди эркин агент сифатида сотиб олиши мумкин. Боиси, 26 ёшли футболчининг "мерсисайдликлар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнида якунига етади.

Marca нашрининг хабар беришича, Англия терма жамоаси аъзоси Жуд Беллингем ўзининг яқин дўстини "Реал"да кўришни истайди, бироқ "Ливерпуль"ни ҳурмат қилгани учун музокаралар жараёнида иштирок этмайди. Ярим ҳимоячи ҳамюртига Мадриддаги ҳаёти ва "қироллик клуби"даги ўйинлари ҳақида гапириб беради, аммо бошқа ҳеч нарса айтмайди.

Эслатиб ўтамиз, Беллингем "Реал" сафига 2023 йилнинг ёзида Дортмунднинг "Боруссия" клубидан кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!