Беллингем "Реал"нинг "Сити"га 0:4 ҳисобида ютқазгани ҳақида: "Баҳс 4:0 билан бошланмайди, бу ўтмишда қолди"

"Реал" футболчиси Жуд Беллингем жамоасининг ўтган йили "Манчестер Сити"дан учралган мағлубият ҳақида гапириб ўтди. 

"Мен бир нечта жамоадошларим билан ўша ўйин ҳақида гаплашдим. Бу ёқимсиз ҳолат бўлганини айтишди, мен ҳам оғриқли ва йирик мағлубиятларни бошдан ўтказдим.

Умидсизликни тушуниш мумкин, аммо ҳис-туйғуларни назорат қилиш керак. Бугунги баҳс 4:0 билан бошланмайди, бу ўтмишда қолди. Бўлажак учрашувга тайёрмиз, йигитлар етарли даражада профессионал эканини бутун дунё билади", - деди англиялик ярим ҳимоячи. 

Эслатиб ўтамиз, чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйини доирасидаги "Манчестер Сити" - "Реал" тўқнашуви бугун тунги соат 00:00 да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!