Беллингем терма жамоадаги шеригини "Реал"га таклиф қилди

Англия терма жамоаси ва "Реал" Мадрид клуби футболчиси Жуд Белингем термадаги шериги Трент Александр Арнольдни Мадрид клубига таклиф қилди.

"Ливерпуль" ҳимоячисининг амалдаги шартномаси 2025 йилда якунига етади. 

"Реал Мадрид" сўнгги йилларда ўзининг трансфер сиёсатини жуда аниқ белгилаб олди. Флорентино Перес 2019 йилда Йович ва Азар билан шартнома имзолаганидан кейин кўп пул сарфлашни истамаяпти. Мадрид жамоаси Трентнинг трансфери учун катта пул сарфламайди ва унинг шартномаси тугашини кутади. Девис билан бўлгани каби, шартномаси тугашига бир йил қолганида, трансфер учун киришади. Агар "Бавария" 50 миллион евро сўрашда давом этса, мюнхенликлар яна бир йил кутишади. ва кейинги йил "Реал" текинга қўлга киритишга ҳаракат қилади.


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!