
Беллингемни олиб, янада қимматга сотамиз!
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ёш истеъдодлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратади. Энди Бундеслига клуби “Сандерленд”дан Жоб Беллингемни олиб келмоқчи.
Дормундликлар айни пайтда “Реал”да ўйнаётган Жуд Беллингем билан ҳам худди шундай йўл тутган. Улар 2020 йили Жудни “Бирмингем”дан 30 миллион еврога олиб, уч йил ўйнатганидан кейин “Реал”га 113 миллион еврога пуллади.
Жоб ҳам истеъдод бобида акасидан қолишмайди. Шу боис, “Боруссия” 19 ёшли футболчи трансфери бўйича “Сандерленд”га мурожаат қилди ва бу келишувни ёзда амалга оширишни мўлжаллаяпти.
Жоб Беллингем тенгқурларига нисбатан майдонни яхши кўра олиш, ўйинга таъсир ўтказиш ва кучли техник қобилиятларга эга ўйинчи ҳисобланади.
“Сандерленд” ўз футболчиси учун 30 миллион евро талаб қилмоқда. Бу сумма “Боруссия”ни ҳам қониқтириши айтилмоқда. Демак, ёзда яна бир муҳим трансфер гувоҳи бўламиз.
Фикрлар