Беллингемнинг жамоадоши уни "Олтин тўп"ни қўлга киритишига ишонади

Англия терма жамоаси футболчиси Люк Шоунинг фикрича, Жуд Беллингем "Олтин тўп"ни қўлга киритиши керак.

- Албатта, у ажойиб мавсум ўтказди. Чемпионлар Лигаси ва Ла Лигада ғалаба қозонди, тез орада бу рўйхатга Еврони ҳам қўшамиз. Нега йўқ?, – деди Англия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси.

Эслатиб ўтамиз, Гарет Саутгейт бошчилигидаги Англия "Евро-2024" ярим финалида Нидерландияга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!