Бенатиа: «Роналду «Ювентус»даги бу ҳолатдан норози эди»
Мехди Бенатиа айтганича, Криштиану Роналду «Ювентус»да ўйин олдидан меҳмонхонада жамоавий қолиш тартибидан норози бўлган.
«Ювентус»нинг собиқ футболчиси Меҳди Бенатиа Криштиану Роналду Турин клубига келганидан кейин нимадан норози бўлгани ҳақида гапирди.
Бенатианинг айтишича, Роналдуга ўйинлар олдидан футболчиларнинг меҳмонхонада тунаб қолиши ёқмаган.
«Роналду 2018 йилда жамоага келганида, бундан норози эди. У бундай тартибга одатланмаганди. Мендан: “Италиялик футболчилар ва мураббий билан бу ҳақда гаплашсак бўладими?” деб сўради.
Мен аввал Кьеллини билан гаплашдим, кейин мураббийнинг олдига бордик. Унга: “Жамоада бунга қарши бўлган уч-тўрт нафар футболчи бор. Уларнинг орасида жуда муҳим ўйинчилар ҳам бор”, дедик. Мураббий эса: “Қолишни истаганлар қолсин, истамаганлар эса қолмаслиги мумкин”, деб жавоб берди», — дея Бенатианинг сўзларини Canal+ нашрига таяниб The Touchline келтирмоқда.
Криштиану Роналду 2018–2021 йилларда «Ювентус» шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳлар (0)