Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Бенфика"да ўйнаган футболчи ҳалок бўлди

Умри қисқа экан

 «Бенфика»нинг собиқ футболчиси Ману 43 ёшида ҳалок бўлди. Португалия клуби расман марҳумнинг яқинлари ва дўстларига таъзия билдирди. 

- "Бенфика" футбол клуби собиқ футболчи Манунинг вафоти муносабати билан чуқур қайғуга тўлган. Клуб марҳумнинг оила аъзолари ва дўстларига самимий таъзия изҳор этади», — дейилади хабарда. 

Португалия нашри A Bola маълумотича, Ману шанба куни кечқурун Вермоэш шаҳарчасида содир бўлган йўл-транспорт ҳалокати оқибатида вафот этган. 

Ману Португалия чемпионатида «Алверка», «Бенфика», «Эштрела», «Маритиму» ва «Витория» жамоалари шарафини ҳимоя қилган. У «Бенфика» таркибида 16 та учрашувда майдонга тушган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ