Бразилиянинг "Фламенго" клуби бош мураббийи Жорже Жезуш ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Хабарларга қараганда, 65 ёшли мутахассис фаолиятини "Бенфика"да давом эттиради. Айтиш керакки, Жезуш лиссабонликларни 2009-2015 йилларда ҳам бошқарган. У ўша даврда 3 карра Португалия чемпиони бўлган, бир марта мамлакат кубоги ва бир марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритган. Бундан ташқари, икки марта Европа лигаси финалигача бора олган.

Эслатиб ўтамиз, “Бенфика” айни дамда Португалия чемпионатида 2-ўринни эгаллаб турибди. 1-ўриндаги “Порту” эса муддатидан аввал чемпионликни нақд қилиб қўйган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)