Бензема "Ал-Ҳилол"ни тарк этадими?
"Ал-Ҳилол" форварди Карим Бензема жамоа бош мураббийи билан тортишиб қолди.
Хабарларга кўра, франциялик футболчи кеча бўлиб ўтган "Ал-Иттиҳод"га қарши ўйиннинг танаффус вақтида жамоа бош мураббийи билан кескин муносабатда бўлган. Манбада ёзилишича, Бенземанинг "Ал-Ҳилол"га келиши жамоанинг ички тизимига ва футболчиларнинг муносабатларига таъсир ўтказмоқда. Баъзи футболчилар унинг жамоага келганидан норози бўлмоқда. 38 ёшли футболчи қишки трансферлар бозорида "Ал-Иттиҳод"дан "Ал-Ҳилол" сафига келиб қўшилган эди. У Риёд клуби билан 1,5 йиллик меҳнат битимига имзо чеккан. Ҳилол ўтган турдаги дурангдан сўнг Саудия Арабистони Про-лигасида иккинчи ўринга тушиб кетди.
Маълумот учун, Карим Бензема янги жамоаси сафида 3та учрашувда майдонга тушиб, 3та гол ва битта голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар