Бензема "Ал-Иттиҳод"ни тарк этади

CHERY AUTO

2023 йили "Реал"ни тарк этиб, "Ал-Иттиҳод" таркибига қўшилганди. У жамоа билан Саудия чемпионати чемпионига айланди. Аммо футболчи клубни тарк этиши мумкин. 

Tecno

Бенземанинг жиддаликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. У битимни узайтиришни истамаётгани ҳақида "FootMercato" нашри хабар бермоқда. 

Бундан олдин Каримнинг "Лион"га қайтиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар чиққан эди. Аммо ҳозирча бу борада клуб томонидан ҳеч қандай юриш бўлаётгани йўқ. 

37 ёшли ҳужумчи ушбу мавсум "Ал-Иттиҳод" таркибида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол уришга муваффақ бўлди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!