Бензема Европага қайтади. Янги жамоаси номи маълум

Карим Бензема  “Ал-Иттиҳод” машғулотларига қатнашмасдан, Мадридга кетиб қолгани ортидан машҳур ҳужумчининг клуб раҳбарияти билан чиқиша олмай қолгани ҳақида маълумотлар тарқатганди.

Кейинчалик клуб вакиллари ҳужумчи шахсий ишлари туфайли рухсат олиб, Жиддадан кетгани тўғрисида хабар берилди.

Todofichajes нашрининг хабар беришича, 35 ёшли футболчи Саудия Арабистонини тарк этиши кутиляпти. Бензема ўзини тарбиялаган клуб “Лион” сафига қайтмоқчилиги ҳақида ахборотлар чиқа бошлади.

Манбаларга кўра, Франция клуби трансфер бўйича иш бошлаган.

Каримнинг ўзи аввал фаолиятини қадрдон жамоаси “Лион”да якунлаш ниятида эканини бир неча маротаба айтган эди.

Бензема ўтган ёз “Реал” билан шартномаси якунланганидан кейин эркин агент сифатида “Ал-Иттиҳод”га кўчиб ўтди.

Янги жамоа сафида барча турнирларда 20 маротаба майдонга тушган Бензема ўз ҳисобига 12 та гол ва бешта ассист расмийлаштирди.

Бенземанинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача тузилган. Transfermarkt портали тажрибали форвардни 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!