Бензема Европага қайтиши мумкин
"Ал-Иттиҳод" ҳужумчиси Карим Бензема фаолиятини Италия клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Tuttosport" нашри хабар бермоқда.
Манбада берилган маълумотга кўра, франциялик футболчини "Ювентус" ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда, Форварднинг трансферига тўсқинлик қиладиган ягона нарса унинг юқори маоши. Агар Бензема маошини қисқартиришга рози бўлса, Турин клуби унга таклиф жўнатишга тайёр. Каримнинг Саудия клуби билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг ёзида якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли футболчи "Ал-Иттиҳод" сафида 2023 йилдан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида вингер 83 та учрашувда майдонга тушиб, 54 та гол ва 17 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.
Фикрлар