Бензема фаолиятини якунлаши кутиляпти
Кутилмаган қарор
«Ал-Ҳилол» сафида тўп суриб келаётган Карим Бензема яқин орада жамоани тарк этиши кутилмоқда. Франциялик ҳужумчининг саудиялик клуб билан тузган шартномаси томонлар ўзаро келишуви асосида бекор қилиниши режалаштирилган.
Журналист Бен Жейкобс маълумотларига кўра, 38 ёшли форвардга «Ал-Шабаб» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Шу билан бирга, Бензема ҳали ўз келажаги борасида қатъий қарор қабул қилмаган. Унинг олдида бир неча вариант бор: бошқа клубга ўтиш ёки умуман профессионал фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳам кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Карим Бензема жорий йил февраль ойида «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Ҳилол»га ўтган эди. Мадриднинг машҳур «Реал» клуби собиқ футболчиси Ар-Риёд жамоаси таркибида 16 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 5 та голли узатма муаллифига айланди.

Изоҳлар (0)