Бензема футболни яхши кўришига ким сабабчи бўлган?

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Роналдонинг ўйинларига ҳавас қилганлигини таъкидлаб ўтди.

"Мени лол қолдирган инсон ҳақида гапирадиган бўлсам, бунга бир оғиз гап билан жавоб бера олмайман. Ҳаётда мени ҳайрон қолдирган инсонлар кўп, аммо футболни мисол қиладиган бўлсам, бу борада бразилиялик Роналдонинг мухлиси бўлганман. Айнан, у мени футболни севишимга сабабчи бўлган.

Барчасига унинг ўйинлари сабаб бўлган, аммо шундоқ ҳам буни ҳамма билади.

Энди умумий спортни мисол қиламан. Мен баскетбол мухлиси бўлмасам ҳам Майкл Жордан нималар қилгани ва "Чикаго"да қандай ўйинлар кўрсатганлигини биламан. Мен Майк Тайсон номини ҳам тилга оламан, чунки у ҳақиқий куч эгаси," - деди Бензема ўзининг Youtube каналида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!