Бензема: Ҳаммаси ёлғон!

  • 26 январь, 2024, 09:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бензема ниҳоят ўзи атрофида бўлаётган воқеаларга муносабат билдирди.

Tecno

Оммавий ахборот воситалари франциялик форвард Саудия Арабистонидан кетмоқчи экани ва унга Франция ҳамда Англия клубларидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида тинимсиз ёзмлқда.

Қизиғи шундаки, жамоа машғулотларидан четлатилган 36 ёшли форвард ҳозирги клубини тарк этиши ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

- Буларнинг барчаси ёлғон. Оммавий ахборот воситалари вакиллари энди яна нималар тўқиб чиқаришни билмай турибди. Қанчалар кўп нарса тўқий олсангиз, шунча яхши, - деди Карим Бензема.

Манбалар Бензема бош мураббий Марсело Гальярдо билан зиддиятга боргани ва шу боис кетишга қарор қилгани ҳақида кўп ёзиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!