
Бензема: “Мен бундай футболчи бўлишни умуман хоҳламайман”
“Реал Мадрид”нинг собиқ ҳужумчиси ҳисобланган Карим Бензема ҳозирги футболда юз бераётган бир қизиқ вазиятлар бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ҳозирги кунда футбол ўйинчилар 90 дақиқа давомида ёмон ўйнаб туриб, беллашувнинг сўнгги дақиқаларида гол урадиган бўлса, учрашувнинг энг яхши футболчисига айланиб кетмоқда. Бу орқали кўплаб ўйинчилар ўйиннинг диққат марказида бўладиганлар орасига киришмоқда. Шахсан мен эса бундай футболчилар сирасига киришни ҳеч қачон хоҳламаганман ҳам, хоҳламайман ҳам” - деди франциялик юлдуз.
Маълумот ўрнида, Бензема ҳозирда Саудиянинг “Ал-Иттиҳод” сафида ҳаракат қилмоқда. Карим ҳозирги жамоасида 18 та тўқнашувда иштирок этиб, 16 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 8 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Фикрлар