Бераётган 8,5 миллион фунт маошинг етмаяпти!
Англия Премьер-лигасининг энг бадавлат клубларидан ҳисобланган “Челси”да ўйнаётган ярим ҳимоячи Мойсес Кайседо “аристократлар”дан янги шартнома олишни истамоқда.
Бу ҳақда инсайдер Krrish хабар берди.
Манба маълумотига кўра, футболчининг агентлари клуб раҳбариятига расмий мурожаат йўллаб, шартномани маош оширилган ҳолда узайтиришни сўраган.
Кайседо вакиллари эквадорлик футболчининг ҳафтасига солиқларсиз 130 000 фунт стерлинг (мавсум учун тахминан 8,5 миллион фунт + бонуслар) маош олишидан норози.
“Челси” ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2031 йил ёзигача амал қилишига қарамай, янги келишувни муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Янги битим маош оширилишини ва шартномага яна бир неча йил қўшилишини ўз ичига олиши кутилмоқда.



Фикрлар