Бердиев операция қилинди

"Қўқон-1912" жамоаси ярим ҳимоячиси Суҳроб Бердиев Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган АГМКга қарши ўйинда жиддий жароҳат олган эди.

Шифокорларнинг сўнгги хулосаларидан кўра, Бердиев жарроҳлик столига ётишига тўғри келди. Тошкентдаги ортопедия ва травматология илмий текшириш институтида ўтказилган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тарзда якунланди.

Клуб матбуот хизмати Суҳроб Бердиев билан боғланди ва унинг аҳволи яхши эканлигини маълум қилди. Футболчи унинг учун хавотир олиб, қайғурган барча инсонларга, жамоа раҳбарияти, мураббийлар, футболчилар ҳамда мухлисларга ўзининг миннатдорлигини билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
04/11/2020 15:11
Салом хурматли Сухроб Бердиев биз СИЗГА соглик саломатлик тилаб коламиз олохим илохим шифосини берсин