Бердиев учун якуний имтиҳон яқинми ёхуд "Насаф"ни олдинда дахшатли тақвим кутиб турибди!
Ўзбекистон Суперлигасида 5-тур ўйинлари ҳам якунига етди. Унга кўра, айни пайт жадвалда "Нефтчи" ва "Бунёдкор" жамоалари бир хил 13 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Аҳамиятлиси, Қаршининг "Насаф" клуби кўплаб баҳс-мунозараларга қарамай, 4-ўринга чиқиб олишга муваффақ бўлди. Клуб ҳисобида ҳозирча 10 очко мавжуд.
Бироқ Рўзиқул Бердиев шогирдларини олдинда ўта қийин тақвим кутиб турибди. 6-турда "аждарлар" "Бунёдкор" меҳмони бўлса, кейинги тур "Олимпик" Қаршида меҳмон бўлади.
Сўнгра 8-турда "Нефтчи" майдонига сафар уюштирилса, 9-тур "Навбаҳор" билан ўйин бор.
Марҳамат, қуйида жамоанинг Суперлига доирасидаги навбатдаги 6 ўйини билан танишинг!
6-тур. "Бунёдкор" - "Насаф".
7-тур. "Насаф" - "Олимпик".
8-тур. "Нефтчи" - "Насаф".
9-тур. "Насаф" - "Навбаҳор".
10-тур. "Металлург" - "Насаф".
11-тур. "Насаф" - "Пахтакор".
Шоҳрух Зоиров тайёрлади.
Фикрлар