Бермуд ороллари терма жамоаси тарихий ғалабани қўлга киритди

Мазкур мусобақада илк бор иштирок этаётган Бермуд ороллари терма жамоаси сўнгги турда Никарагуа термаси билан куч синашди ва 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Бу оролликлар учун мусобақа тарихидаги илк ғалаба бўлди.

Маълумот учун, КОНКАКАФ Олтин кубоги ҳар икки йилда бир марта КОНКАКАФга (Шимолий ва Марказий Америка, Кариб ҳавзаси) аъзо мамлакат терма жамоалари ўртасида ўтказилади. Унда Канада, АҚШ ва Мексика терма жамоалари саралаш ўйинларисиз тўғридан-тўғри финал босқичида ўйнаса, Марказий Американинг 5 вакили ва Кариб ҳавзасининг 4 жамоаси саралаш босқичида иштирок этади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!