Берналь "Атлетико"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юбориши мумкин
"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Берналь Мадриднинг "Атлетико"сига қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб учрашувида иштирок этмаслиги мумкин.
18 ёшли футболчи ой бошида тўпиғидан жароҳат олгани сабаб сўнгги икки ўйинни ўтказиб юборган эди. "Diario AS" маълумотига кўра, у ҳали тўлиқ тикланишга улгурмаган.
Шу сабабли Берналь ё оғриқ қолдирувчи дорилар таъсирида майдонга тушиши ёки умуман ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Бош мураббий Xанс-Дитер Флик футболчининг соғлиғини хавф остига қўймаслик тарафдори бўлиб, унинг тез қайтишини мажбурий равишда тезлаштирмоқчи эмас.
Якуний қарор дүйшанба куни қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйинда "Барселона" ўз майдонида "Атлетико"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган. Жавоб учрашуви 14 апрель, сешанба куни бўлиб ўтади.

Фикрлар