Бернарду Силвага "Реал"дан расмий таклиф тушди
Мадриднинг «Реал» жамоаси «Манчестер Сити» таркибида ўйнаган собиқ ярим ҳимоячи Бернарду Силвага расмий таклиф йўллади. 31 ёшли футболчи билан шартнома борасидаги музокаралар жадал суръатда давом этаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда спорт журналисти Фабрицио Романо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Манбаларга кўра, «Реал»ни бошқариши кутилган Жозе Моуринью айнан Бернарду Силвани жамоага олиб келиш тарафдори. Мадрид клуби раҳбарияти португалиялик футболчи учун курашда «Барселона» ва «Атлетико»дан олдин чиқишга ишонмоқда.
Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Силва «Барселона» билан икки йиллик шартнома имзолаши мумкинлигини ёзган эди. Шу билан бирга, ярим ҳимоячи Ла Лига молиявий қоидаларига мос келиш мақсадида маошини камайтиришга ҳам тайёр экани таъкидланган.

Фикрлар