Бернарду Силванинг кейинги манзили аниқ, “Сити” унга ўринбосар ҳам топиб қўйди
“Манчестер Сити” сардори Бернарду Силва жамоа ўйинига таъсири кучли эканига қарамай, жорий мавсум якунланганидан кейин “шаҳарликлар” сафини тарк этиши куилмоқда.
Айни пайтда клуб раҳбарияти 2017 йилда “Монако”дан 43 миллион фунт стерлингга трансфер қилинган португалиялик футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида ҳеч қандай аломат йўқ.
Охирги бир йилда “Манчестер Сити”да амалга оширилган авлодлар алмашинуви жараёнида Бернарду Силванинг етакчилик фазилатлари жамоа учун муҳим аҳамият касб этди.
“Манчестер Сити” мухлислари ҳам жамоа сардорини янги шартнома имзолашини жуда хоҳламоқда. Чунки клуб сўнгги бир йилда жамоа таркибини янгилаш жараёнида кўплаб тажрибали футболчилар билан хайрлашди. Бу ҳолат келгуси мавсумларда нуфузли совринлар учун курашишга салбий таъсир қилиши мумкин.
Tolmie’s Hairdoo чиқарган инсайдга кўра, Силванинг кейинги манзили “Бенфика” жамоаси бўлиши кутиляпти. Бернарду жорий мавсум тугагач, эркин агент сифатида ўша клубга ўтади.
Таъкидланиш жоизки, “Манчестер Сити” Бернарду Силвага ўринбосар ҳам топиб қўйган. Клуб раҳбарияти “Ноттингем Форест” етакчиси Эллиот Андерсонни олиб келиш бўйича иш бошлагани айтилмоқда.
Фикрлар