Бернурду: "МЮ бугун ғалаба қозонишга лойиқ эди"
Бироз аввал Англия Премьер-лигаси 22-тури доирасида мухлислар "Манчестер дербиси"га гувоҳ бўлишди. Беллашув "қизил иблислар"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. "Шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва мазкур мағлубиятга изоҳ берди.
"Улар бугун ғалаба қозонишга лойиқ эди. Биз уларга айнан керакли нарсани бердик. Мен жамоада ўйнаган йиллар давомида ҳар доим ўйинни назорат қилиб келганмиз. Бугун бизга кўп нарса етишмади. Бу биз учун албатта ёмон кун бўлди.
Далот ўйин бошида майдондан четлатилиши мумкинми?
Бугунги каби ўйиндан сўнг, менимча, бизда ҳеч қандай баҳона йўқ. Тан олиш керак, бугун жуда ёмон ўйнадик. Ўша лаҳзани кўрдим - бу қизил карточка эди. Аммо бу мағлубиятга сабаб бўлмади", - деди Бернарду "Sky Sports" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола шогирдларининг кейинги ўйини 20 январ куни Чемпионлар Лигасида "Будё-Глимт"га қарши бўлиб ўтади.



Фикрлар