«Бешикташ» деярли Влахович билан келишиб олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Сербиялик ҳужумчи Душан Влахович фаолиятини Туркиянинг «Бешикташ» жамоасида давом эттириши мумкин. Итальян спорт журналисти Николо Скира маълумотларига кўра, 26 ёшли форвард Истанбул клубига эркин агент сифатида қўшилишига яқин турибди.

Томонлар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга киргани айтилмоқда. Кутилган келишув 2029 йил ёзига қадар амал қилиши режалаштирилган. Манбаларга кўра, Влаховичнинг йиллик маоши бонусларсиз 8 миллион евро атрофида бўлади. Шунингдек, футболчи шартнома имзолаш учун алоҳида йирик мукофот пули олиши назарда тутилган.

Аввалроқ Влахович Саудия Арабистони клубидан тушган таклифни қабул қилмагани маълум қилинган эди. Шу билан бирга, яқин вақтгача у «Барселона» сафига ўтиш имкониятини ҳам кўриб чиққан, ҳатто каталонияликлар сафига қўшилиш учун маошини қисқартиришга тайёр экани айтилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!