Бешта клубдан таклиф олган “Барса” юлдузи нега ишсиз юрибди?
“Барселона”нинг энг тажрибали ўйинчиларидан Серхи Роберто бир ой муқаддам эркин агентга айланди.
32 ёшли футболчи ишсиз қолмаслиги аниқ. Унга “Жирона”, “Севилья”, “Астон Вилла”, “Вест Хэм” ва “Аякс” ўз таркибидан жой беришга тайёр.
Бироқ испаниялик ҳимоячи чорловларга жавоб беришга шошилмаяпти. Чунки “Барселона”да ўзи тарбиялаган ўйинчига янги шартнома бериш эҳтимоли бор.
Бунинг учун каталонияликлар аввал барча янги трансферларни амалга ошириб, ўйинчиларни Ла Лига қайдномасидан ўтказиб олиши керак. Агар ўшанда клуб бюджетида ортиқча маблағ қолса, Серхи Робертога янги битим берилади.
Агар Каталония клуби раҳбарияти жамоанинг собиқ сардори билан ҳамкорликни давом эттирмаса, ўйинчининг агентлари унга бошқа иш топишига тўғри келади.
Фикрлар